Ўқувчига шилқимлик қилган ўқитувчи иши қайта кўрилади
Бу бўйича прокуратура протест киритди.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги хусусий мактабда ўқитувчи 9 ёшли қизга шилқимлик қилгани ва у 5 суткага қамалгани хабар қилинганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Яксарой туман прокуратураси мазкур иш бўйича протест киритган.
3 март куни судья эркакни 41-1-модда бўйича айбдор деб топиб, жабрланувчининг ёшига қарамай 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаганди.
Прокуратура Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш) билан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун маъмурий суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни қўшимча терговга юборишни сўраган.
Агар ўқитувчи ушбу модда бўйича айбдор деб топилса, у 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.







