Жаҳон

Руминия осмонида самолёт двигателида ёнғин чиқди

Шундан сўнг самолёт фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.

Руминия осмонида самолёт двигателида ёнғин чиқди

Бухарестнинг Отопени аэропортидан Орадеяга учган “Аирбус А320” самолёти ҳавога кўтарилгандан 15 дақиқа ўтиб, двигателида портлаш содир бўлди. Натижада самолёт Бухарестга фавқулодда қайтишга мажбур бўлди.

 

Йўловчилардан бири томонидан олинган суратларда самолёт чап қаноти яқинида олов чиқаётганини кўриш мумкин. Ҳодиса чоғида бортда Орадея мери ҳам бўлган.

 

Авиакомпания вакилларининг маълум қилишича, парвоз вақтида аниқланган техник носозлик сабабли экипаж хавфсизлик чораларини кўриб, аэропортга қайтишга қарор қилган.

 

“Самолёт Бухарестга муваффақиятли ва ҳеч қандай талофатсиз қўнди. Техник мутахассислар носозлик сабабларини таҳлил қилишмоқда. Орадеяга парвоз бекор қилинди ва йўловчиларга муқобил вариантлар таклиф қилинди”, — дейилади авиакомпания баёнотида.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"