Жаҳон

Исроилда Нетаняҳунинг рақибига имконият берилди: янги ҳукуматни шакллантириш унга топширилди

Бу қарор парламентдаги кўпчиликни йўқотган амалдаги бош вазир Бенямин Нетаняҳунинг ҳокимиятда қолиш имкониятларини янада мураккаблаштирди.

Исроилда Нетаняҳунинг рақибига имконият берилди: янги ҳукуматни шакллантириш унга топширилди

Исроил президенти Исаак Герцог мухолифат етакчиларидан бири Гади Айзенкотга янги ҳукуматни шакллантириш ваколатини беришга қарор қилди. Унга коалиция тузиш учун олти ҳафтагача вақт ажратилади. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

 

Айзенкотнинг номзоди 27 октябр куни бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейин сиёсий партиялар билан ўтказилган маслаҳатлашувлар натижасида танланган. Бу қарор амалдаги бош вазир Бенямин Нетаняҳу учун навбатдаги сиёсий зарба бўлди. Сайлов натижасида унинг коалицияси парламентдаги кўпчиликни йўқотган.

 

Сайловда Нетаняҳунинг сиёсий блоки 53 та, Айзенкот бошчилигидаги мухолифат 48 та, араб партиялари эса жами 19 та ўринни қўлга киритган. Ҳукумат тузиш учун 120 ўринли Кнессетда камида 61 та депутатнинг қўллаб-қувватлаши талаб этилади.

 

Айзенкот ҳукуматни шакллантириш учун учта асосий йўлдан бирини танлаши мумкин: Нетаняҳу билан ҳокимиятни бўлишиш, араб партиялари кўмагига таяниш ёки ўта консерватив диний партиялар билан келишиш.

 

Бироқ бу вариантларнинг ҳар бири сиёсий келишмовчиликлар билан боғлиқ. Хусусан, Айзенкот ва унинг иттифоқчилари ўта консерватив яҳудийлар учун ҳарбий хизматдан озод этиш имтиёзларини бекор қилиш тарафдори. Диний партиялар эса мазкур имтиёзларни сақлаб қолишни талаб қилмоқда.

 

Араб партияларининг кўмагига таяниш ҳам мухолифат ичида бир хил қўллаб-қувватланмаяпти. Айзенкотнинг айрим иттифоқчилари улар билан коалиция тузишга қарши. Шунга қарамай, парламентдаги икки араб партияси жами 19 та ўринни қўлга киритган ва Айзенкотни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

 

Айни пайтда Нетаняҳу Айзенкотнинг ҳукумат тузишига тўсқинлик қилишга уринмоқда. У шанба куни мухолифат етакчисини «миллий бирлик ҳукумати»ни шакллантиришга чақирган. Шунингдек, Нетаняҳу араб партиялари билан иттифоқ тузишни хиёнат деб баҳоламоқда.

 

Айзенкотга ҳукумат тузиш учун дастлаб 28 кун берилади. Президент бу муддатни яна икки ҳафтага узайтириши мумкин. Агар у муваффақиятсизликка учраса, ҳукумат шакллантириш имконияти Нетаняҳуга берилиши мумкин. У ҳам коалиция туза олмаса, Исроилда келаси йил баҳорида навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилади.

 

Янги сайланган Кнессет депутатлари сешанба куни қасамёд қилади. Янги ҳукумат тузилгунига қадар Нетаняҳу ва унинг маҳкамаси чекланган ваколатлар билан муваққат ҳукумат сифатида фаолият юритади.

Франция махсус хизматлари Макронни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиққан: махфий бункер бор

Франция махсус хизматлари Макронни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиққан: махфий бункер бор

Франция махсус хизматлари 2027-йилги президентлик сайловлари даврида юз бериши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёргарлик кўрмоқда.

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Расмийлар яқин кунларда яна кучли зилзилалар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг денгиздаги таъминот йўлларига қўйилган блокадани қуруқликдаги йўналишларга ҳам кенгайтирмоқда.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.