Жаҳон

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг денгиздаги таъминот йўлларига қўйилган блокадани қуруқликдаги йўналишларга ҳам кенгайтирмоқда.

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг қурол-яроғ ва бошқа материалларни қуруқлик орқали ташишига тўсқинлик қилиш учун Iron Gate махсус гуруҳини ташкил этди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди, дея ёзди Al Jazeera.

 

Янги тузилма АҚШнинг Ҳормуз бўғозидаги Эрон портларига нисбатан денгиз блокадасини кенгайтириш доирасида ташкил этилган. Гуруҳ Флорида штатининг Тампа шаҳрида жойлашади ва АҚШ ҳукуматининг бошқа идоралари билан ҳамкорлик қилади.

 

CENTCOM маълумотига кўра, махсус гуруҳ Эроннинг қуруқликдаги чегаралари ва Каспий денгизи орқали қурол тизимлари, икки мақсадда фойдаланиладиган технологиялар, санкциялар остидаги материаллар ҳамда ноқонуний даромадлар ҳаракатини тўхтатиш билан шуғулланади.

 

АҚШ мудофаа вазирининг Яқин Шарқ бўйича собиқ ўринбосари Майкл Малройнинг фикрича, гуруҳ қурол-яроғ етказиб бериш йўлларини аниқлаш ва уларни тўсиш имкониятларини ўрганади. Унинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп урушни кенгайтиришга қарор қилса, навбатдаги зарбалар Эроннинг иқтисодий ва инфратузилмавий объектларига қаратилиши мумкин.

 

Шу билан бирга, CENTCOM шанба куни Уммон кўрфазида Эрон портларига нисбатан жорий этилган блокадага бўйсунмаган савдо кемасини ишдан чиқарганини билдирди. Цент-Китс ва Невис байроғи остида сузаётган М/В Ҳуда кемасининг орқа қисмига АҚШ ҳарбий самолёти зарба берган.

 

Қўмондонлик маълумотига кўра, июль ойидан буён АҚШ кучлари блокада доирасида 147 та тижорат кемасининг йўналишини ўзгартирган, талабларни бажармаган бешта савдо кемасини эса ишдан чиқарган.

 

Бошқа томондан, Эроннинг IRNA ахборот агентлиги шанба куни Қешм оролида иккита, Жаск, Сирик ва Бандар-Аббос шаҳарларида эса бир нечта портлаш овози эшитилганини хабар қилди. АҚШ президенти Дональд Трамп бир кун аввал Қешм оролига янги зарбалар берилганини тасдиқлаган, бироқ уларни «кичик» деб атаган эди.

 

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳарбий-денгиз кучлари эса Ҳормуз бўғози яқинида иккита нефть танкерига денгиз миналари текканини маълум қилди. Эрон давлат телевидениесига кўра, навигация тизимларини ўчирган ҳолда бўғознинг хавфли қисмидан ўтган танкерлар жиддий шикастланиб, ҳаракатдан тўхтаган.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.