Жаҳон

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Расмийлар яқин кунларда яна кучли зилзилалар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Япония марказида якшанба куни эрта тонгда 5,7 магнитудали зилзила юз берди. Оқибатда камида 22 киши жароҳатланган, дўконларнинг ойналари синган ва аҳоли биноларни тарк этишга мажбур бўлган. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Япония Метеорология агентлиги зилзила магнитудасини 5,7, АҚШ Геология хизмати эса 5,5 деб баҳолаган. Ер силкиниши Шизуока префектурасида, тахминан 40 километр чуқурликда, маҳаллий вақт билан соат 01:04 да қайд этилган.

 

Зилзила Аичи, Шизуока, Гифу, Яманаши, шунингдек, Киото ва Нара ҳудудларида сезилган. Энг кучли силкиниш Аичи префектурасида кузатилган. Жароҳатланганлар орасида зилзила вақтида бинодан чиқишга уриниб, зинапоядан йиқилганлар ҳам бор.

 

Япония Метеорология агентлиги келгуси бир ҳафта давомида, айниқса, яқин икки-уч кун ичида кучли зилзилалар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.  Аҳолига кўчки, тош қулашлари ва ёғингарчилик оқибатларидан эҳтиёт бўлиш тавсия этилган.

 

Ҳозирча кучли зилзила юз бериши мумкинлиги тахмин қилинаётган Нанкай ботиғидаги тектоник плиталар чегарасида ноодатий ўзгаришлар аниқланмаган. Хавфсизлик чораси сифатида зилзила таъсир кўрсатган ҳудудларда Шинкансен тезюрар поездлари ҳаракати тезлиги пасайтирилган.

 

Маълумот учун, Япония сейсмик фаоллиги юқори ҳудудда жойлашган. Шу сабабли мамлакат расмийлари аҳолини фавқулодда вазиятлар учун ичимлик суви, озиқ-овқат ва батареялар захирасини тайёрлаб қўйишга чақириб келади.

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг денгиздаги таъминот йўлларига қўйилган блокадани қуруқликдаги йўналишларга ҳам кенгайтирмоқда.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.