Ўзбекистон

Тошкентда тирбандлик кўп бўлган йўллар қайта таъмирланади

Бу бўйича ишлар бугундан бошланади.

Тошкентда тирбандлик кўп бўлган йўллар қайта таъмирланади

Қиш мавсуми тугаши билан пойтахтда кўча-йўл тармоғини таъмирлаш ва реконструксия қилиш бўйича фаол ишлар бошланади. Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларини амалга ошириш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда шаҳар аҳолиси ва жамоат транспортининг ҳаракатланиши учун қулайликларни ошириш мақсадида Тошкент шаҳрининг транспорт оқими фаол бўлган кўчалари ҳолати текширилди. 

 

Таҳлил натижаларига кўра, 2025 йилда жорий ва капитал таъмирлаш талаб қилинадиган кўчалар рўйхатини ўз ичига олган манзилли таъмирлаш дастури ишлаб чиқилди. Дастур доирасида умумий майдони 65 000 м² дан ортиқ бўлган йўлларни таъмирлаш режалаштирилган.

 

Жумладан, шлар қопламанинг узоқ муддат чидамли бўлишини таъминлайдиган технологиялар ва материалларни қўллаган ҳолда ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан 7 мартдан бошлаб амалга оширилади.

 

Тирбандликларнинг олдини олиш ва ноқулайликларни камайтириш мақсадида йўл ишлари асосан транспорт ҳаракати энг кам бўлган соатларда ташкил этилади.

custom img

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилади

Бундан ташқари шаҳарларда канализация хизматлари қамрови 80 фоизга етказилади. Бунинг учун қўшимча 1,3 миллиард доллар инвестиция жалб этилади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Беларус делегациясини қабул қилди

Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Аномал иссиқ автобуслардаги кондиционерлар самарадорлигига таъсир қилмоқда — "Тошшаҳартрансхизмат"

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобуслардаги совитиш тизимлари юзасидан билдирилаётган эътирозларга муносабат билдириб, айрим автобусларда кондиционер мавжуд эмаслигини маълум қилди.

custom img

Жиззахда уч нафар вояга етмаган қиз ҳовузда чўкиб, вафот этди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

custom img

Бухородан глобал майдонга қадар. Миршод Шакиров қандай қилиб мамлакатлар ва бизнеслар ўртасида кўприк қурмоқда?

Бухорода туғилиб, Тошкентда таҳсил олган, профессионал фаолиятининг муҳим босқичини Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош қароргоҳида бошлаган Миршод Шакиров глобал майдонда фаолият юритаётган ўзбекистонликлардан.

custom img

“Райҳон” миллий таомлар ресторани эгаси 8 йилга қамалди

У Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.

custom img

Фарғонада янги туғилган чақалоғини сотишга уринган эр-хотин 5 йилга қамалди

Айбланувчиларнинг сўзларига кўра, болани сотишдан тушадиган маблағ қарзларни ёпиш ва Туркияга ишлаш учун кетишга сарфланиши режалаштирилган эди.

custom img

Ўзбекистонда аномал иссиқ ортга чекинмоқда

Ҳафта ўрталаридан мамлакатнинг кўп қисмида кундузги ҳарорат 30–35 даражагача тушиши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"