Вилоятликларни ҳақоратлаган йигит қамалди
Суд унга нисбатан 10 сутка қамоқ жазосини тайинлади.

Аввалроқ ижтимоий тармоқда бир эркак Тошкент шаҳрига вилоятдан келганларни ҳақорат қилиб, видео чиқарганди. Мазкур йигит ва уни видеога олган фуқарога суд жазо тайинлади.
Аниқланишича, видеода вилоятликларни турли хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларни Тошкент шаҳрига келмасликларини айтган йигит 21 ёшли С.С. бўлиб, у Қашқадарёда туғилган, уни видеога олган самарқандлик 21 ёшли о.Н. бўлган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган С.С ушбу видеони олишдан мақсади бировни камситиш бўлмаганлиги, шунчаки сўллашиш шеваларини ўхшатиш мақсадида олишганлиги, ушбу видеони ижтимоий тармоққа дўсти о.Н. жойлаганлиги, вилоятликларни “харип” ва бошқа ҳақоратли сўзлар билан сўкканлиги, бошқа бу каби ҳолатлар қайтарилмаслигини билдирган.
Суд қарори билан икки йигит МЖтКнинг 183-моддаси билан айбли деб топилиб, уларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.







