Янгийўлда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди
Ҳозирда кўприк назоратга олинган.

8 март куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган кўприкнинг бир қисми қулаб тушди.
Қайд этилишича, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган Д022 “Нурафшон- Оққўрғон-Янгийўл” автомобиль йўлининг 58-километрида жойлашган кўприкнинг бир қисми ўпирилиб тушган.
“Ушбу шикастланиш вақтида кўприкда фуқоролар ва транспорт воситалари бўлмаган”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ҳозирда кўприк тегишли ташкилотлар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳаракат иштирокчиларини хавфсиз ҳаракатланиши учун чоралар кўрилган.







