Ўзбекистон

ДХХ қалбаки доллар сотувчиларни қўлга олди

Тезкор тадбирда жами 195 минг сохта доллар аниқланган.

ДХХ қалбаки доллар сотувчиларни қўлга олди

Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи шериги ижтимоий тармоқлар орқали Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга сохта 100 АҚШ доллари купюрали жами 50 минг АҚШ долларини 65 млн сўмга сотишга келишишган.

 

Шундан сўнг улар Жиззах шаҳрига бориб, харидор билан телефон орқали мулоқот қилиб, унга қалбаки пулларни шаҳар ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетишларини айтиб, келишилган суммадан 39 млн 200 минг сўмни олдиндан пластик карта орқали олишган. Улар қалбаки валюталарни белгиланган жойга қолдирмасдан, харидорни алдаб, Тошкент шаҳрига қайтиб кетаётган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Дўстлик туманида ушланди ва улар кетаётган автомашина салонидан қалбаки 51 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилоятида яшовчи 2 нафар шахс ҳамда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, чет давлатда тайёрланган, ҳар бири 100 купюрали қалбаки 50 минг АҚШ долларини ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди. Уларнинг учаласи ҳам муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.

 

Тошкент шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи шахс хориждан келтирилган 50 ва 100 АҚШ доллари купюрали қалбаки 45 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

 

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи шахс ва Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи, муқаддам судланган фуқаро қалбаки 10 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 8 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди. 

 

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи, муқаддам судланган шахснинг кўрсатмаси бўйича – унинг 2 нафар шериги қалбаки 30 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 19.500 АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. 

 

Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 88 дона 50 доллар купюрали ва 44 дона 100 доллар купюрали, жами қалбаки 8800 доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ДХХ қалбаки доллар сотувчиларни қўлга олди | Zamon.uz