Қандли диабет хавфини камайтирадиган мева ва сабзавот аниқланди
Кунига бир неча бўлак манго исътемол қилиш инсулин сезгирлигини оширишга ёрдам беради.

Сўнгги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, манго ва сабзи истеъмоли қондаги қанд миқдорини тартибга солиб, инсулин сезгирлигини оширишга ёрдам беради. Иллинойс Технология Институти тадқиқотчилари мангонинг ортиқча вазнли ёки семиз одамларда инсулин даражасини пасайтириш ва организмнинг уни қайта ишлаш қобилиятини яхшилашга ёрдам беришини аниқлашди. Тадқиқотда 48 нафар 20-60 ёш оралиғидаги киши иштирок этган бўлиб, улар кунига икки порция янги манго (тахминан 100 калория) истеъмол қилишди.
Натижалар шуни кўрсатдики, манго инсулин сезгирлигини оширади, организмдаги яллиғланиш даражасини камайтиради ва қандли диабет хавфини пасайтиради. Шунингдек, бу мева ортиқча вазнга таъсир қилмайди, яъни уни истеъмол қилиш семиришга олиб келмайди.
Бундан ташқари, Жанубий Дания университети (СДУ) олимлари сабзи ҳам қондаги глюкоза миқдорини барқарорлаштиришга ёрдам беришини аниқлашган. Сабзи ичак микрофлорасини яхшилайди ва метаболизм жараёнларини қўллаб-қувватлайди, бу эса 2-тоифа диабетни олдини олишда муҳим роль ўйнайди.
Олимларнинг фикрича, рационга манго ва сабзини қўшиш юрак-қон томир тизимини яхшилашга ҳам ёрдам беради. Ушбу тадқиқот мева ва сабзавотларни диабет ва бошқа сурункали касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор тасдиқлади.







