Ўзбекистон

Самарқандда 3 та тарихий масжид бузиб ташланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Самарқандда 3 та тарихий масжид бузиб ташланди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари давомида Самарқанд вилоятидаги ХИХ – ХХ асрларга оид 3 та тарихий масжид бинолари бузиб ташланганлиги ҳамда 1 таси тегишли рухсатсиз таъмирланганлиги оқибатида ёдгорликларга жами 46,8 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

 

Хусусан, Каттақўрғон туманидаги “Кушоқ ота” масжиди бузилиб, ёдгорликка 19,6 млрд, Ургутдаги “Аҳмад Яссавий” ва “Ҳожи Ўринбой” масжидлари бузилиб, ёдгорликларга 17 млрд сўмлик зарар етказилган.

 

Шунингдек, Самарқанд туманидаги «Кулба» архитектура ёдгорлиги рухсатсиз таъмирланганлиги натижасида 10,2 млрд сўмлик зарар етказилган.

 

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

custom img

Оролнинг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та АН-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

2026 йилда Қашқадарёда камбағаллик даражаси 3 фоизга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

custom img

“Инспекторнинг бошига ёғоч бўлаги билан урган”

Бош прокуратура Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланишига муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

custom img

Ўзбекистонда ҳаво совиши ортидан метан заправкалар иши яна чекланади

10 март, сешанба куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

custom img

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"