Ўзбекистон

Tesla акциялари бир кунда 15 фоизга тушиб кетди

Бу Тесланинг бозор қийматига сезиларли таъсир кўрсатди.

Tesla акциялари бир кунда 15 фоизга тушиб кетди

10 март куни Илон Маск раҳбарлик қилаётган Tesla компанияси акциялари 15 фоиздан кўпроқ арзонлашиб, декабрь ойида эришилган барча ютуқларни йўқотди. Доналд Трампнинг 2024 йилги АҚШ президентлиги сайловларидаги ғалабасидан кейин компания акциялари тез ўсишни бошлаган эди, бироқ бу пасайиш Тесланинг бозор қийматига сезиларли таъсир кўрсатди.

 

Декабрь ойи ўрталарида Tesla акциялари 480 долларгача етиб, энг юқори чўққига чиққан эди. Ўшанда бу кўрсаткич Трампнинг сайловолди кампанияси давридаги нархдан икки баравар юқори бўлган. Ҳозир эса акциялар нархи 222 доллар атрофида бўлиб, компаниянинг умумий қиймати 1,5 триллион доллардан 715 миллиард долларга тушиб кетди.

 

Мутахассисларнинг фикрича, бу пасайиш Тесла акцияларининг ҳаддан ташқари ошириб баҳоланганлиги ва инвесторларнинг ишончсизлик кайфиятига тушиб қолиши билан боғлиқ. Шунингдек, бозорнинг умумий ҳолати ва электромобил саноатидаги рақобат кучайиши ҳам компаниянинг акцияларига босим ўтказмоқда.

 

Таққослаш учун, Ford компаниясининг бозор қиймати ҳозирда 40 миллиард доллар, General Motors эса 48 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда. Tesla акцияларининг кескин тушиши инвесторлар орасида келажакда компаниянинг барқарорлиги борасида турли хавотирларни кучайтирди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.