Ўзбекистон

“Буюк аждодлар меросига оид тадқиқотлар библиографияси” яратилади

Унга 7 000 дан ортиқ нодир асарларнинг электрон шакли жамланади.

“Буюк аждодлар меросига оид тадқиқотлар библиографияси” яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган Ислом цивилизацияси марказида 100 000 га яқин нодир асарлар фондини ўз ичига олган улкан кутубхона ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Ҳозирда Марказнинг илмий экспертлари томонидан “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси нодир манбалар фонди” электрон платформасини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Унга кўра, шу кунга қадар жамланган 7 000 дан ортиқ нодир асарларнинг электрон шакли яратилади.

 

Кутубхона негизида “Буюк аждодлар меросига оид тадқиқотлар библиографияси” электрон платформаси ҳам ташкил этилади. Унда Ўзбекистон тарихи ва буюк аждодлар фаолияти билан боғлиқ, дунёда чоп этилган тадқиқотларнинг библиографияси шакллантирилади. Кейинчалик ҳар бир библиографик ёзувга тадқиқотнинг тўлиқ электрон шакли жойлаштириб бориш режалаштирилмоқда. Ушбу платформа ёрдамида мазмун жиҳатидан дунёдаги ягона электрон кутубхоналардан бири яратилади.

 

Шунингдек, аждодлар меросига оид араб, форс, турк каби шарқ тилларидаги тадқиқотлар жамланмаси шакллантирилади. Ўрта асрларда фаолият юритган Мовароуннаҳр алломалари илмий меросининг замонавий нашрлари ва уларга бағишланган тадқиқотлар таснифланиб, янги адабиётлар билан бойитилади.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"