Сиёсат

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди

Давлатлар раҳбарлари Парижда стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди

 

Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.

 

Давлат раҳбарлари ҳузурида Мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳамда Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури алмашилди.

 

Давлат ташрифи давомида қуйидагилар ҳам имзоланди:

  •  Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  •  реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  •  ташқи ишлар вазирликларининг 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  •  2026-2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;
  •  халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
  •  соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
  •  француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;
  •  мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
  •  Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;
  •  Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.
Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Франция ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди | Zamon.uz