Қашқадарёда ноқонуний ёғ ишлаб чиқариш цехи аниқланди
Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаакатлари бошланган.

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яширин ёғ ишлаб чиқариш цехи фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро D.U. ўз уйида қўлбола ускуналар ёрдамида ёғ ишлаб чиқаргани аниқланган.
Рейд давомида 123 кг ёғ, 212 кг хомашё ва ишлаб чиқаришда ишлатилган бошқа ускуналар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни ноқонуний ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда







