Жиззахда Matiz ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, аварияга учради
Ҳолат юзасидан ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, ушбу ЙТҲ жорий йилнинг 13 март куни соат 06:50 атрофида юз берган.
Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси руль бошқарувида ухлаб қолиши оқибатида йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа, яъни қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган.
Оқибатда юк автомобилига тўқнашиб кетган. аниқланишича, Matiz ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.







