Lifestyle

Кўп гўшт истеъмол қилиш юрак касалликларига олиб келиши мумкин

Ҳафтасига уч порциядан ортиқ гўшт юракка зарар келтириши мумкин.

Кўп гўшт истеъмол қилиш юрак касалликларига олиб келиши мумкин

 

Ҳаддан ташқари кўп гўшт истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини ошириши мумкин. Россия диетологи, Самара Диетология ва Диетотерапия Илмий-Тадқиқот Институтининг директори Михаил Гинзбург ҳафтасига уч порциядан ортиқ гўшт истеъмол қилиш юрак соғлиғига зарар етказиши мумкин, дея огоҳлантирди.

 

Шифокорнинг сўзларига кўра, айниқса ёғли қизил гўшт таркибидаги кўп миқдордаги тўйинган ёғлар қондаги холестерин даражасини оширади. Бу эса қон томирларининг ички деворларида атеросклеротик бляшкалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши ва натижада юрак ишемик касаллиги, инфаркт ва бошқа юрак-қон томир касалликларини ривожлантириши мумкин.

 

Қайси маҳсулотларга эҳтиёт бўлиш керак?

  • Қизил гўштнинг ёғли турлари
  • Переработланган гўшт маҳсулотлари: колбаса, сосискалар ва бошқа қайта ишланган гўшт маҳсулотлари
  • Ширинликлар ва юқори глюкозали маҳсулотлар: шакар, асал, қуруқ мевалар (хусусан, хурмо)
  • Трансёғ ва зарарли ёғлар таркибли маҳсулотлар: чипслар, маргарин, пишириқлар ва қандолат маҳсулотлари
  • Туз ва алкоголь – уларни ҳам чеклаш тавсия этилади

 

Гинзбургнинг таъкидлашича, юрак-қон томир тизимини соғлом сақлаш учун рационни мувозанатлаштириш муҳим. Гўштни бутунлай тарк этиш шарт эмас, бироқ уни меъёрида истеъмол қилиш тавсия этилади. Рационга сабзавотлар, балиқ, ўсимлик ёғлари ва дон маҳсулотларини киритиш юрак соғлиғини яхшилашга ёрдам беради. 

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Кўп гўшт истеъмол қилиш юрак касалликларига олиб келиши мумкин | Zamon.uz