Самарқандда газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати фош этилди
Ҳозирда мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жомбой туманида жойлашган “Ш.П.” оилавий корхонаси раҳбариятининг ноқонуний фаолияти фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида корхона иш бошқарувчиси S.A. ошхона фаолияти учун табиий газдан ҳисоблагичсиз фойдаланиб келгани аниқланган.
Расмий маълумотларга кўра, S.A. газ тармоғига ноқонуний уланиб, 124,2 миллион сўмлик табиий газдан тижорат мақсадида фойдаланган. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.







