Ўзбекистон

Андижон халқаро аэропорти яна ишга тушди

Аэропорт фаолияти реконструкция сабаб тўхтатилган эди.

Андижон халқаро аэропорти яна ишга тушди

 

Андижон халқаро аэропорти реконструкция ишларидан сўнг яна фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

 

2025 йил 15 март куни соат 10:30 да Андижон аэропорти “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент-Андижон йўналиши бўйича биринчи техник рейсини қабул қилди.

 

Андижон аэропорти 2023 йил 1 апрель куни аэродром мажмуасини тўлиқ реконструкция ва модернизация қилиш мақсадида ёпилган эди. Учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаклари ва перроннинг эскирганлиги ҳамда замонавий ёритиш тизимининг йўқлиги сабабли кечаси парвозларни қабул қилиш имконияти чекланган эди.

 

Реконструкция доирасида узунлиги 3300 метр, эни 60 метр бўлган янги 4Э тоифали учиш-қўниш йўлаги қурилди. Шунингдек, битта юриш йўлаги ва учта самолёт тўхташ жойига эга перрон янгиланди.

 

Янги инфратузилма бир вақтнинг ўзида 10 та самолётга хизмат кўрсатиш ва тунда ҳам парвозларни қабул қилиш имкониятини яратади. Бу эса Андижон ва Фарғона водийсида ҳаво қатновларини сезиларли даражада оширади.

 

Тез орада Андижон халқаро аэропорти мунтазам йўловчи рейсларини ҳам қабул қилишни бошлайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.