Ўзбекистон

ННТлар фаолиятини ривожлантириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

У ННТларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлайди.

ННТлар фаолиятини ривожлантириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Маълумки, жамиятда фуқаролик жамияти институтлари, жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ривожланиб бориши мамлакатнинг демократик тараққиётида муҳим жараён ҳисобланади. ННТлар давлат ва жамият ўртасида кўприк вазифасини бажариб, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этади. Шу сабабдан уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик нормаларининг такомиллаштирилиши ушбу соҳада ривожланиш учун қатор имкониятларга йўл очади.

 

Айни пайтда муҳокамага қўйилган, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунларига ҳамда Солиқ кодексига ННТларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратининг таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширишга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда фаолият юритаётган ННТлар ва фуқаролик жамияти институтларини қийнаётган муаммолар, қолаверса улар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини бугунги кун талаблари доирасида айни пайтида қабул қилинаётган қонунчилик ташаббуси десак бўлади.

 

Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилган мазкур қонун лойиҳаси билан қуйидаги муҳим ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилмоқда. 

 

Биринчидан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан ННТларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. 

 

Бу эса ННТнинг ўз пировард мақсадларини амалга ошириш йўлида янада эркин ҳаракат қилишлари ва фаолиятлари давомида учраши мумкин бўлган айрим административ тўсиқларни бартараф этилишига хизмат қилади. 

 

Иккинчидан, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида жамоатчилик назоратининг натижаларига кўра тайёрланган якуний ҳужжатда баён этилган ахборот, тавсия ва таклифлар давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилиши ҳамда улар юзасидан қонуний қарорлар қабул қилиниши белгиланган бўлсада, якуний ҳужжатни кўриб чиқмаганлик учун жавобгарликка тортишнинг аниқ механизми ўрнатилмаган эди. Кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси билан жамоатчилик назоратининг натижалари бўйича тайёрланган якуний ҳужжатни давлат органи томонидан кўриб чиқиш мажбурияти ҳамда мазкур қонунчилик талабини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилган. 

 

Мазкур ўзгаришлар ННТнинг жойлардаги ва маҳаллалардаги жамоатчилик назорати тадбирларининг якунлари бўйича таъсирчан натижаларга эришишларини ҳамда фаолиятида иш самарадорлигининг ошишини таъминлайди. 

 

Учинчидан, соҳадаги айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳусусанННТлар, шунингдек, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолиятини амалга оширилиши, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган рамзий белгиларни ишлатилиши, тадбирлар ўтказиш ҳақида хабардор қилиш тартибига риоя қилмаслик, ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини ва муддатини бузганлик учун жарима миқдорлари сезиларли даражада камайтирилмоқда. 

 

Мазкур енгилликлар ННТларнинг бюрократик ноқулайликлардан узоқлаштирган ҳолда ва юмшаган қонунчилик талаблари асосида фаолият юритишларига ҳамда фуқаролик жамияти институти сифатида ўз функцияларини янада эркин амалга оширишларига шароит яратади.  

 

Барча демократик жамиятларда ННТлар ўзини ўзи бошқариш органлари сифатида фуқароларнинг турли ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилади. Фуқаролар ўз қизиқиш ва манфаатларини индивидуал ҳолда эмас, балки фуқаролик институтлари – турли ННТлар воситасида амалга оширади. ННТларнинг фаолияти жамиятда, ижтимоий муносабатларда қанчалик юқори даражада бўлса, уларда фуқароларнинг иштироки қанчалар фаоллашса, фуқаролик жамияти тамойиллари шунчалик даражада амал қилади.

 

ўйлайманки, Қонунчилик палатаси депутатлари ташаббуси асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан киритилаётган ўзгаришлар мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига, нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга, шаффофлигини оширишга хизмат қилади.

 

Азамат Пардаев,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази раҳбари

 

custom img

Президентнинг Қатарга ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёев Қатарнинг собиқ Амирининг вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашиб, унга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон раҳбари Қатар Амирини ўзига қулай бўлган фурсатларда мамлакатга ташриф буюришга таклиф этди.

custom img

ИИВ “Равшан Золотой” бўйича Интерпол қидируви нега тўхтатилганига изоҳ берди

Вазирликка кўра, тергов давомида илгари сурилган бошқа айбловлар ўз тасдиғини топмагани сабаб унга нисбатан тергов ҳаракатлари тўхтатилган.

custom img

Ўзбекистонда жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даври амалдаги 5 йилдан 20 йилгача узайтирилади.

custom img

Судлар ва адвокатлар ўртасидаги мулоқот учун Telegram гуруҳлари ишга туширилди

Янги Telegram гуруҳлари орқали адвокатлар ҳудудий судлар билан тезкор мулоқот ўрнатиши мумкин бўлади.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди

Аномал иссиқ фонида республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли ўтган йилги ёзги рекорддан юқори кўрсаткични қайд этди.

custom img

Қашқадарёда 3 кишида қутуриш касали аниқландими?

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар юзасидан ССВ муносабат билдирди.

custom img

Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар заҳарланиши иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Суд 11 нафар судланувчини айбдор деб топиб, уларга 3 йилдан 3,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазоларини тайинлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"