Ўзбекистон

Қишлоқ хўжалигидаги хавфларни суғурталаш тизими такомиллаштирилмоқда

Табиий офатлар оқибатида етказилган зарарлар энди суғурта билан қопланади.

Қишлоқ хўжалигидаги хавфларни суғурталаш тизими такомиллаштирилмоқда

 

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хавфларни камайтириш ва фермерларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

 

Сенатнинг ялпи мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун доирасида давлат томонидан фермерларга молиявий ёрдам кўрсатиш механизми ишлаб чиқилди.

 

Янги тартибга кўра, қишлоқ хўжалиги суғурта мукофотининг 50 фоизини давлат қоплайди. Бундан ташқари, суғурталанган хўжаликлар табиий офатлар ёки бошқа хавфлар натижасида зарар кўрса, жамғарма маблағлари етарли бўлмаса, қолган қисми республика буджети ҳисобидан қопланади.

 

Ушбу ташаббус иқлим ўзгариши, табиий офатлар, зараркунандалар ва бозор шароитидаги ўзгаришлар туфайли юзага келадиган молиявий йўқотишларнинг олдини олишга хизмат қилади. Шунингдек, ҳосилга етказилган зарарни баҳолаш ва суғурта ҳодисалари бўйича компенсацияни мустақил экспертлар белгилаши ҳам назарда тутилмоқда.

 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди ва тез орада амалиётга жорий этилиши кутилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қишлоқ хўжалигидаги хавфларни суғурталаш тизими такомиллаштирилмоқда | Zamon.uz