Ўзбекистон

Тошкентда фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди

Улар 15 мингдан ортиқ кишининг шахсий маълумотларини ўғирлаган.

Тошкентда фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди

 

Тошкент шаҳрида фуқароларнинг шахсий маълумотлари ва пластик карталаридаги маблағларни қўлга киритиш билан шуғулланган йирик Салл-марказ фаолиятига чек қўйилди.

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот технологиялари соҳасида жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйда яширин фаолият олиб борган жиноий гуруҳ фош этилди.

 

Улар фуқароларга сохта қўнғироқлар орқали мурожаат қилиб, турли ёлғон маълумотлар асосида уларнинг шахсий маълумотлари ва маблағларини қўлга киритиш билан шуғулланган.

 

Текширув давомида жиноий гуруҳ таркибида икки нафар ташкилотчи ва 20 га яқин оператор борлиги аниқланди.

 

Шунингдек, 15 мингдан ортиқ кишининг шахсий маълумотлари, гиёҳвандлик моддалари, 35 дона уяли телефон, 10 дан ортиқ пластик карта ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-4-моддаси (Компьютер ахборотини модификациялаш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди.

 

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди | Zamon.uz