Ўзбекистон

Тошкентда иситиш мавсуми якунланди

Пойтахт ҳокимлиги яқин орада тегишли қарорни қабул қилади.

Тошкентда иситиш мавсуми якунланди

2025 йилнинг 8 мартдан 14 мартгача бўлган даврда Тошкентда ўртача суткалик ҳарорат 11,6 даража (8 мартда минимал – 9 даража, 14-мартда эса максимал – 13,1 даража) бўлди.

 

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминотини етказиб берувчи Veolia Energy Tashkent компанияси Ҳукуматнинг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қароридаги “ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун мобайнида 8 даражада сақланиб турса, иситиш мавсуми якунланиши” борасидаги тартибга асосан, иситиш мавсуми якунланиши ҳақида маълум қилди. 

 

Қайд этилишича, пойтахт ҳокимлиги бу борада яқин орада тегишли қарорни қабул қилади.

 

“Иситиш мавсуми якунлангач, кейинги мавсумга тайёргарлик кўриш ишларининг муҳим босқичи бошланади.

 

Компания йилнинг совуқ мавсумида иссиқлик таъминоти янада барқарор ва сифатли бўлиши учун иссиқлик тармоқлари, маҳаллий қозонхоналар ва насос стансияларида жорий ҳамда капитал таъмирлаш ишларини олиб боради”, – дейилади компания хабарида.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.