Ўзбекистон

Бухорода табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Ҳозирда ноқонуний газ истеъмоли бўйича текширувлар давом этмоқда.

Бухорода табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

 

Бухоро вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича олиб борилган назорат тадбирларида бир қатор қонунбузарликлар аниқланди. Газ таъминоти филиалининг комплаенс назорат тузилмалари томонидан ўтказилган текширувлар натижасида бир нечта маҳаллаларда яширин газ истеъмоли фош этилди.

 

Аниқланган ҳолатлар:

Бухоро тумани, «Шергирон» МФЙ – фуқаро M.J. газ ҳисоблагични четлаб ўтиб, ноқонуний уланиш орқали 31,3 млн сўм зарар етказган.

 

Бухоро шаҳри, «Гулшанобод» маҳалласи – фуқаро H.K. ер остидан тортилган пластик қувур орқали газдан фойдаланиб, 32,9 млн сўм миқдорида зарар келтирган.

 

Ромитан тумани, «Қумработ» маҳалласи – фуқаро S.T. иссиқхонаси учун яширин газ қувурини тортгани аниқланиб, 90,2 млн сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

 

Шофиркон тумани, «Қайрағоч» МФЙ – фуқаро O.B. ўз хонадонида савдо дўкони ташкил этиб, газ иситиш қозонидан ноқонуний фойдаланган. Зарар миқдори 13,5 млн сўмни ташкил қилади.

 

Шофиркон тумани, «Калон» маҳалласи – фуқаро T.B. газ ҳисоблагични четлаб ўтиб, 20,5 млн сўм зарар етказган.

 

Ғиждувон тумани, «Ғиждувон» МФЙ – фуқаро X.Sh. резина шланг ва газ сўрғич орқали ноқонуний газ истеъмол қилгани аниқланиб, 14,8 млн сўм миқдорида зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

 

Барча аниқланган қонунбузарликлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.