Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетди
Автомобилда ҳайдовчи билан бирга 3 нафар йўловчи бўлган.

Кеча, 17 март куни соат 19:40 да Миробод тумани A.Фитрат кўчасидан оқиб ўтувчи Қорасув каналига Lacetti русумли автомобиль тушиб кетганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинди.
Маълум бўлишича ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги натижасида автомобиль каналга тушиб кетган. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга 3 нафар йўловчи бўлган. Ҳайдовчи ва йўловчилар автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган. Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.







