Cаломатлик

Эрталаб нонушта қилмасликнинг зарарлари аниқланди

Бу одат юрак касалликлари ва ортиқча вазн хавфини оширади

Эрталаб нонушта қилмасликнинг зарарлари аниқланди

 

Мутахассислар эрталаб нонушта қилмаслик метаболик синдром, 2-тоифа қандли диабет ва артериал гипертония каби касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Метаболик синдром тана вазнининг ортиши, юқори холестерин, қон босими ошиши ва инсулинга сезгирликнинг пасайиши билан кечади. Ушбу ҳолат умр давомийлигининг қисқаришига ҳамда соғлиқ сифатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

 

Испанияда ўтказилган уч йиллик тадқиқот натижаларига кўра, тўйимли нонушта қилган кишилар нонушта ўтказиб юборганларга қараганда камроқ тана ёғига эга бўлишган. Камида 400 калория истеъмол қилган одамларнинг тана массаси индекси пастроқ бўлиб, бел соҳасида ортиқча ёғ камроқ тўпланган.

 

Нью-Йорк университети олимлари эса 40 ёшдан ошган 34 минг кишини узоқ йиллар кузатиб, эрта нонушта қилганларда юрак касалликлари ва саратон хавфи 6 фоизга камроқ эканлигини аниқлаган.

 

Нонуштанинг муҳим фойдалари:

Метаболизмни тезлаштиради – танадаги моддалар алмашинувини фаоллаштириб, ортиқча вазн ортишининг олдини олади.

 

Қандли диабет ва юрак касалликлари хавфини камайтиради – қондаги шакар ва холестерин даражасини мувозанатлашга ёрдам беради.

 

Энергия ва диққатни оширади – тўғри тақсимланган эрталабки овқат энергия беради ва кун давомида тетик бўлишни таъминлайди.

 

Олимларнинг таъкидлашича, соғлиқни сақлаш ва метаболик синдромнинг олдини олиш учун нонушта қилиш одатини 40-50 ёшдан аввал шакллантириш мақсадга мувофиқ.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Эрталаб нонушта қилмасликнинг зарарлари аниқланди | Zamon.uz