Ўзбекистон

Президент Роҳат маҳалласидаги сумалак сайлида қатнашди

Давлат раҳбари, шунингдек, маҳалла фаоллари билан суҳбатлашган.

Президент Роҳат маҳалласидаги сумалак сайлида қатнашди

Юртимизнинг барча жойларида Наврўз айёми кўтаринки руҳда кутиб олинмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 20 март куни Бектемир тумани Роҳат маҳалласига ташриф буюриб, байрам сайлида қатнашди.

 

Хизмат кўрсатиш ва савдога ихтисослашган маҳаллада 4 минг нафар аҳоли яшайди. Бандликни таъминлаш бўйича янги тизимга мувофиқ, банклар иштирокида маҳалланинг ички имкониятлари юзага чиқарилмоқда.  Ўтган йили юзга яқин аҳоли ишга жойлаштирилган, 256 нафари ўзини ўзи банд қилган, 13 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлаган. Иккита ишлаб чиқариш корхонаси, ўнлаб савдо ва маиший хизмат шохобчалари одамларга қулайлик яратмоқда.

 

Президентимиз ушбу корхоналарни кўздан кечирди. 

 

Маҳаллада кўчалар обод, хонадонлар саранжом-саришта. Таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт майдончалари, ўқув маркази, амфитеатр, ҳунармандлар ва ахборот-кутубхона марказлари фаолият юритмоқда. Ҳозир, айниқса, нуронийлар маскани гавжум.

 

Давлатимиз раҳбари ушбу масканда ташкил этилган сумалак сайлида қатнашди, маҳалла фаоллари, нуронийлар билан самимий суҳбатлашди. Мулоқотда жорий йилги режалар, жумладан, тинчлик-осойишталикни сақлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳақида сўз юритилди.

 

– Маҳаллангиздаги ободликни, одамларнинг кайфиятини кўриб, мамнун бўлдим. Вақти билан барча туманлардаги имкониятларни оширамиз. Бунинг учун энг асосийси – тинчлик-аҳиллик керак. Илгари чегараларимизда вазият қандай эди? Вазминлик билан, сиёсий ирода билан ҳамма масалаларга ечим топаяпмиз. Барча ишларни қуйи тизимда ташкил қилганимиз учун 10 мингга яқин маҳалланинг ҳолати яққол намоён. “Маҳалла еттилиги” орқали хонадонга етиб борилаяпти. Одамларнинг даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш, ёшлар сиёсатида ҳали ишларимиз кўп. Шунинг учун таълимга, ўғил-қизларни ўқитишга катта эътибор беришимиз керак. Ёшлари билимли ва маънавиятли  жамият, албатта, фаровонликка эришади,  – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Роҳат маҳалласида умумтаълим мактаби, болалар мусиқа ва санъат мактаби, “Баркамол авлод” маркази, академик лицей фаолият юритмоқда. Яқинда янги мактабгача таълим ташкилоти қуриб битказилди. Булар ҳам ёшлар маърифатини оширишга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Роҳат маҳалласидаги сумалак сайлида қатнашди | Zamon.uz