Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Наврўз билан табриклади
“Ватанимизга тўкин-сочинлик ва фаровонлик тилайман!”, деб ёзди Президент ёрдамчиси.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади.
“Наврўз айёми муносабати билан барчангизни чин дилдан табриклайман!
Биз учун мўътабар бўлган ушбу қадимий байрам бирдамлик, анъаналарга ҳурмат каби мангу қадриятларимизни ёдга солади, қалбларимизга янгиланиш қувончини улашади.
Сизга ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик, ўзаро ҳурмат, хонадонингизга файзу барака, Ватанимизга тўкин-сочинлик ва фаровонлик тилайман!
Байрамингиз муборак бўлсин!”, деб ёзди Мирзиёева.







