Ўзбекистон

Тошкент аэропортида янги юк терминали очилди

У йилига 120 минг тонна юк ташиш қувватига эга.

Тошкент аэропортида янги юк терминали очилди

Янги юк комплекси 5,2 гектар майдонда жойлашган бўлиб, уч қаватли маъмурий бино, турли товарларни сақлашга мўлжалланган омборхона, шунингдек, енгил ва юк машиналари учун тўхташ жойини ўз ичига олади.

 

Омборхона 8500 кв.м майдонни эгаллайди ва унинг ичида маълум бир ҳарорат режимини сақлашни талаб қиладиган товарлар учун 500 кв.м майдондаги совутиш ва музлатиш камералари. Хусусан, омборхонада ўсимлик ва тирик ҳайвонлар, қимматбаҳо юклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонларни сақлаш учун махсус хоналар қурилган. Барча махсус хоналар ҳарорат ўлчагичлари билан жиҳозланган ва бу керакли ҳарорат режимини ўрнатиш имконини беради.

 

Қайд ўтилишича, ҳозирда 1994-2000 йилларда қурилган юк терминали умумий майдони 3 гектарга яқин бўлган 20 га яқин эскирган кичик ва ўрта омбор ва маъмурий бинолардан ташкил топган. Юк терминалининг ўтказиш қуввати аслида йилига 30 минг тоннани ташкил этади. Ваҳоланки, 2024 йилда Тошкент аэропорти салкам 80 минг тонна юк ва почта жўнатмаларини қабул қилган. Маъмурияти ва ижарачилар жойлашган бино ва иншоотлар ҳам эскирган. Буларнинг барчаси юк ташиш комплексини кенгайтириш ва модернизация қилиш заруратидан далолат берди. Бугундан бошлаб эски терминалдан янги терминалга босқичма-босқич ўтиш бошланган.

 

Бундан ташқари, UzCargo ходимлари, тегишли хизматлар (божхона, ветеринария, ўсимликлар карантини ва бошқалар), импорт/экспорт компаниялари вакиллари, авиакомпаниялар ва декларантлар, шунингдек, юк қабул қилувчилар учун 3000 кв.м майдонга эга уч қаватли янги маъмурий бино қурилди. Биринчи қаватда юк қабул қилувчилар электрон навбат орқали хизматлардан фойдаланишади. Иш офислари бинонинг иккинчи ва учинчи қаватларида жойлашган. Шунингдек, барча манфаатдор шахсларга енгил ва юк машиналари учун мўлжалланган катта тўхташ жойи мавжуд бўлади.

 

UzCargo ("Uzbekistan Airports Cargo" МЧЖ) — 2022-йил 1-ноябрда "Uzbekistan Airports" АЖ таркибида ташкил этилган шўба корхона. Корхона Тошкент аеропорти Почта-юк комплекси негизида ташкил этилган бўлиб, аэропортда юкларни қайта ишлаш ва сақлаш, юкларни ортиш ва тушириш ҳамда транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича хизматлар кўрсатади.

custom img

Оҳангарон туманида автобус ва Lacetti тўқнашди

Lacetti ҳайдовчиси ва 2 нафар автобус йўловчиси шифохонага олиб кетилган.

custom img

“Тошкент халқаро яриммарафони” сабаб айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Чекловлар 6 сентябрь соат 05:00 дан 14:00 гача амал қилади.

custom img

Жиззахда 33 минг аҳолига мўлжалланган атомчилар шаҳарчаси қурилади

Вилоятда 9,5 млрд долларлик интеграциялашган атом электр станцияси қурилиши давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 39 миллиондан ошди

Шавкат Мирзиёев аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари ҳамда статистика тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди.

custom img

Ўзбекистонда ягона божхона тўлови ставкаси 30 фоиздан 20 фоизга туширилади

2027 йилдан божхона соҳасидаги янги стратегияга кўра, тўловлар пасайтирилади ва тадбиркорлар учун бир қатор талаблар бекор қилинади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим ўтказилди.

custom img

Зафарабод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради

“MAZ” русумли юк машинаси чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳоким бошқарувидаги “KIA Seltos” билан тўқнашган.

custom img

Хорижликлардан Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг доллар олганлар ушланди

Улар уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"