Ўзбекистон

23 март учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республикада 30 даражагача илиқ ҳарорат кузатилади.

23 март учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

 

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 23 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи туманларда кучли бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим туманларда кучли бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

 

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

 

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Муҳим ҳодисалар

Жорий йилнинг 23-25 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

 

Республика бўйлаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши, тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин.

 

23-24 март кунлари баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, айрим жойларда секундига 20 метргача кучайиши мумкин.

 

Кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин 12-17 даража илиққача пасаяди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

23 март учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди | Zamon.uz