Фарғонада 48 ёшли эркак қудуққа тушиб кетди
Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

Фарғона тумани Сохибкор кўчаси 3-уйнинг ҳовлисида чуқурлиги 40 метр бўлган қудуқда ишлаётган 1977 йилда туғилган Хожиматов Дилмурод ўзининг шахсий электр либёткаси ишламай қолиши оқибатида қудуқ тубида қолиб кетган.
Шундан кейин зудлик билан ФВБга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Вилоят ФВБ махсус вазифаларни бажарувчи мунтақавий қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган.
Фуқаро қутқариб олинган ва тан жароҳати олмаган. Тез тиббий ёрдам кўрсатилмаган, саломатлиги яхши, дейилади ФВБ хабарида.







