Ўзбекистон

Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлмоқчи

У сайловда ўз номзодини қўйишини маълум қилди.

Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлмоқчи

Ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор Ирландия президентлигига номзодини қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

 

“Мен Ирландиянинг амалдаги ҳукумати сиёсатига қаршилик кўрсатишга тайёрман, чунки бошқа ҳеч бир номзод буни қилолмайди”, — дея таъкидлади Макгрегор.

 

Макгрегорнинг сайловолди кампаниясидаги асосий мавзулардан бири Европа Иттифоқининг миграция пактига қарши чиқиш бўлади. Ушбу пакт Евроиттифоқ давлатларини ҳар йили муҳожирлар квотасини қабул қилишга ёки уларни ЕИга аъзо бошқа давлатларда жойлаштиришни молиялаштиришга мажбур қилади.

 

Маълумот учун, Ирландияда президентлик сайлови 2025 йил 11 ноябрда ўтказилиши кутилмоқда.

custom img

Сурхондарёда ота 9 ёшли қизига мол тезагини мажбуран едирди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги йирик қурилиш объектларини кўздан кечирди

Президент ташриф давомида Миллий педагогика университети кампуси, Миллий кутубхона, "Янги Ўзбекистон" университети ва замонавий футбол стадиони қурилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

custom img

Ўзбекистонда aвгуст қуруқ ва иссиқ бошланади, ой охирида салқин тушиши кутилмоқда

Ойнинг дастлабки кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, ой охирига бориб эса 25–30 даражагача пасайиши кутилмоқда.

custom img

Суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий сектор жалб этилади

Тизим дастлаб Андижон вилоятида жорий этилади.

custom img

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 8 йилга қамалди

У ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳокимият ҳаракатсизлигида айбдор деб топилган.

custom img

“Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари ишдан олинди

Янги энергетика вазири, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг янги раҳбари ҳамда Энергия инспекциясининг янги бошлиғи бугундан бошлаб мутлақо янгича иш услубини йўлга қўйиши лозимлиги таъкидланди.

custom img

“Энергетикадаги муаммо маблағда эмас, тизимни бошқаришда” —Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари июнь–июль ойларида 4 мингга яқин авария содир бўлгани оқибатида аҳоли ва тадбиркорлар 8–10 соатгача электрсиз қолганини қайд этди.

custom img

Тошкентда солиқ қарзи сабаб қарздорнинг машинаси хатланди

Шундан сўнг қарздор корхона солиқ қарзини тўлашга мажбур бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"