Lifestyle

Олимлар мушукларнинг инсон саломатлигига ижобий таъсирини аниқлади

Мушуклар руҳий саломатлик учун фойдали экани илмий исботланди.

Олимлар мушукларнинг инсон саломатлигига ижобий таъсирини аниқлади

 

Ҳайвон терапияси инсон руҳияти ва ҳиссий ҳолатини яхшилашда самарали восита сифатида кенг қўлланилади. Одатда, бу мақсадда итлар ва отлар танланади. Аммо Вашингтон штат университети олимлари олиб борган янги тадқиқот натижаларига кўра, мушуклар ҳам стрессни камайтиришда муҳим роль ўйнаши мумкин.

 

Тадқиқотчилар юзлаб мушук эгалари ўртасида сўров ўтказиб, уларнинг уй ҳайвонлари хатти-ҳаракатларини баҳолашди. Натижалар шуни кўрсатдики, баъзи мушуклар одамларга тинчлик ва хотиржамлик бағишлашда жуда фойдали бўлиши мумкин.

 

Улар:

  • Одамлар билан яқин мулоқот қилишни ёқтирадилар;
  • Эътибор ва меҳр излашади;
  • Осонлик билан янги муҳитга мослашадилар.

 

Тадқиқот раҳбари Патрисия Пендрининг таъкидлашича, баъзи одамлар кучли ижтимоий фаолликка эга бўлган итлардан кўра мушукларнинг осойишта ва юмшоқ феъл-атворини афзал кўради. Шу сабабли, мушук терапияси кўпроқ инсонларга мос келиши мумкин.

 

Фарқли жиҳатлардан яна бири шундаки, мушуклар махсус тайёргарликдан ўтмайди. Уларнинг терапевтик хусусиятлари асосан индивидуал феъл-атвор ва инсон билан ўзаро алоқасига боғлиқ бўлади.

 

Олимлар мушукларнинг стресс, ташвиш ва депрессияни камайтиришдаги ролини янада чуқурроқ ўрганишни режалаштирмоқда. Бу эса келажакда фелинотерапиянинг расмий терапия шаклига айланишига олиб келиши мумкин.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Олимлар мушукларнинг инсон саломатлигига ижобий таъсирини аниқлади | Zamon.uz