24 март учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-14, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.







