Cаломатлик

Оёқларни чалиштириб ўтириш соғлиқ учун хавфли эканлиги аниқланди

Шифокорлар оёқ-оёқ ҳолатида ўтиришнинг кутилмаган зарарларини маълум қилди.

Оёқларни чалиштириб ўтириш соғлиқ учун хавфли эканлиги аниқланди

 

Невролог Жан Шоломитский оёқ-оёқ ҳолатида ўтиришнинг варикоз томирлари ва бошқа соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Шифокорнинг тушунтиришича, оёқларни чалиштириб ўтирганда томирлар босим остида сиқилади, бу эса веноз қоннинг юракка қайтишига тўсқинлик қилади ва қон айланишининг секинлашишига олиб келади. Натижада, варикоз томирлари пайдо бўлиши хавфи ошади.

 

Шоломитский фикрига кўра, ҳаракатчанлик даражаси варикознинг ривожланишига бевосита таъсир қилади. Агар инсон фаол бўлса, унинг мушаклари қон айланишини яхшилайди ва хавф камаяди. Айниқса, юриш, сакраш ва ҳаракат қилиш оёқларда қон турғунлигининг олдини олади.

 

Бундан ташқари, оёқларни чалиштириш тос бўшлиғи ва диафрагма соҳасидаги сиқилишга сабаб бўлиши мумкин. Бу эса генитал ва сийдик тизимининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатади, метаболик жараёнларни бузади ва эркакларда простата, аёлларда эса бачадон ва унинг қўшимчалари касалликларига мойилликни оширади.

 

Невролог оёқларни чалиштириб ўтириш одатидан воз кечишни ва фаол турмуш тарзини олиб боришни тавсия қилади, чунки бу соғлиқни сақлаш ва веноз қон айланишини яхшилашга ёрдам беради.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.