25 март учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Бугун ҳам республика бўйлаб ёмғир ёғади.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.







