Ўзбекистон

Қашқадарёда 9 нафар ИИБ ходими ишдан олинди

Бир гуруҳ ходимларга интизомий жазолар қўлланди.

Қашқадарёда 9 нафар ИИБ ходими ишдан олинди

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов Қашқадарё вилоятида комплекс инспекторлик текшируви натижалари юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказди. Йиғилишда соҳавий хизматлар ва ҳудудий ИИБ раҳбарлари фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланди ва шу асосда чоралар кўрилди.

 

Хусусан, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари, вилоят ЙҲХХ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи, Кўкдала ва Китоб туманлари ИИБ бошлиқлари, Косон ва Касби туманлари ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, Муборак тумани ва Қарши шаҳри ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосарлари лавозимларидан озод этилди.

 

Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи, жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи, йўл ҳаракати хавфсизлиги қидирув-суриштирув бўлинмаси бошлиғи ва бошқа бошлиқларга кескин интизомий жазолар қўлланди. Йиғилишда ички ишлар органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш ва хизмат интизоми ҳамда қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга қаратилган чоралар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда 9 нафар ИИБ ходими ишдан олинди | Zamon.uz