Қибрайда 3 та машина аварияга учради
Оқибатда ҳайдовчилардан бири жароҳатланган.

Кеча, 24-март куни соат 16:30 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида вилоят ЙҲХБ маълум қилди.
Қайд этилишича, Onix, Spark ва юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Ҳодиса оқибатида Onix ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда Қибрай тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







