Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралар якунланди
Музокараларда Украина масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралар Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтди. Кремль вакили Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, музокаралар техник хусусиятга эга бўлгани учун уларнинг натижалари очиқланмайди. Шу билан бирга, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков музокараларни муваффақиятли деб баҳолаган ва томонлар бир-бирларининг манфаатларини ҳисобга олишга келишганини маълум қилган.
Музокараларда Украина масаласи ҳам муҳокама қилинган. Шунингдек, Москва ва Вашингтон элчихоналар фаолиятини яхшилаш ва дипломатик муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришган. Аммо Россия ва АҚШ позициялари яқинлашгани ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлиги таъкидланган.







