Ўзбекистон

Андижонда ўқувчиларга шубҳали конфет тарқатиляптими?

Тармоқда тарқалган хабарларга изоҳ берилди.

Андижонда ўқувчиларга шубҳали конфет тарқатиляптими?

Ижтимоий тармоқда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги мактабда ўқувчиларга номаълум таркибдаги конфет тарқатилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

 

ИИВ томонидан аниқланишича, Олтинкўл туманидаги мактабнинг 3-синф ўқувчиси X.M. мазкур ҳудудда жойлашган савдо дўконидан минг сўмга 3 дона конфет сотиб олган. Шундан сўнг мактабга келган вақтида синфдоши O.A. ундан ширинликни қаердан олганлигини сўраганда, гўёки нотаниш шахс бериб кетганлигини ўйлаб топиб ёлғон айтган.

 

Мактаб ҳамшираси O.A. болани гапидан хулоса қилиб, ижтимоий тармоқларга мактаб атрофида шубҳали конфетни мактаб ўқувчиларига номаълум шахслар берганлиги ҳақидаги ҳаққоний бўлмаган хабарни тарқатган.

 

“Шунингдек, конфет истеъмоли оқибатида бола нобуд бўлганлиги тўғрисидаги хабар ҳам мутлақо ҳақиқатга зиддир”, дейилади xabarda.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, конфетнинг таркибида инсон соғлиғига зарарли моддалар бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида суд-кимёвий экспертиза тайинланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Андижонда ўқувчиларга шубҳали конфет тарқатиляптими? | Zamon.uz