Намангандаги заправкада Damas ёниб кетди
Оқибатда автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган.

Кеча, 25 март куни Наманган вилояти Давлатобод туманидаги метан заправкада Damas автомашинаси ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, соат 17:58 да Давлатобод тумани Нуробод МФЙда жойлашган АГТКШда Damas русумли автомобилда ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 18:03 да етиб борган ва ёнғин соат 18:06 да ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин натижасида Дамас автомобили тўлиқ ёниб зарарланган. Куйиб тан жароҳати олган ва вафот этганлар бўлмаган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







