Ўзбекистон

Сирдарё ва Навоийда ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Улар АҚШга ишга жойлаштиришни ваъда қилишган.

Сирдарё ва Навоийда ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

 

Сирдарё ва Навоий вилоятларида фуқароларни АҚШга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан йирик миқдорда пул олган шахслар қўлга олинди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро F.R. M.X.ning ишончига кириб, ўзи ва танишини 38 000 АҚШ доллари эвазига АҚШга ишга юбориши ва виза олиб беришини айтган. У келишилган пулнинг 52 миллион сўмини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Шунингдек, Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган операцияда илгари фирибгарлик учун судланган фуқаро M.A. фуқаро L.Q.ni Мексика орқали АҚШга ишга юборишни ваъда қилиб, ундан 14 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сирдарё ва Навоийда ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди | Zamon.uz