Тошкент метроси ҳайит куни бир соат эртароқ иш бошлайди
Метрополитен байрам кунлари учун иш жадвалини эълон қилди.

Рамазон ҳайити муносабати билан 30 март куни Тошкент метрополитени ўз фаолиятини тонгги 04:00 дан бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Поездлар ҳаракати шанба кунги жадвал асосида ташкил этилади. Шунингдек, 31 март куни, яъни қўшимча дам олиш куни, метро поездлари якшанба кунги график асосида соат 05:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатади.







