Ўзбекистон

Тошкент ва Қорақалпоғистонда коррупция ҳолатлари аниқланди

Мактаб ва боғча мутасаддиларининг ноқонуний ҳаракатлари фош бўлди.

Тошкент ва Қорақалпоғистонда коррупция ҳолатлари аниқланди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг (ДХХ) Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида таълим соҳасидаги ноқонуний ҳаракатлар фош этилди.

 

Олиб борилган текширувлар натижасида Олмазор туманидаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган фуқаронинг ишончига кирганлиги маълум бўлди. У ўзининг мансабдор танишлари орқали Шайхонтўҳур туманида жойлашган тўртта умумтаълим мактабининг футбол майдонларини аукцион орқали узоқ муддатга ижара ҳуқуқи билан олиб беришга ваъда берган. Бунинг эвазига у фуқаронинг 8500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашё далиллари билан қўлга олинди.

 

Ҳозирда мазкур мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бошқа бир ҳолатда, Қорақалпоғистон Республикасининг туманларидан бирида мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ушбу бўлимнинг бош мутахассиси билан ўзаро тил бириктирган. У мактабда фаолият юритаётган ўқитувчини туман ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари лавозимига тайинлаш эвазига ундан 15 миллион сўм миқдорида пора талаб қилган. Ушбу пул маблағини бош мутахассис орқали олаётган вақтида ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

 

Мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан таълим тизимидаги коррупцияга қарши курашиш ишлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент ва Қорақалпоғистонда коррупция ҳолатлари аниқланди | Zamon.uz