Ўзбекистон

2024 йилда ИЭСларда қанча электр ишлаб чиқарилди?

“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2024 йилдаги фаолияти таҳлил қилинди.

2024 йилда ИЭСларда қанча электр ишлаб чиқарилди?

“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2024 йил фаолияти якунлари жамоатчилик ва ОАВ ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.

 

 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ бугун мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқарувчи асосий генерация тармоғи ҳисобланади.

 

2024 йил давомида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан жами 32 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу режага нисбатан 3 млрд.кВт.соатга кўп бўлиб, қўйилган вазифа 110 фоизга бажарилди.

 

2024 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида 646,14 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди, бунда белгиланган режа ижроси 104,73 фоизни ташкил этди. Инвестиция дастури доирасида янги, замонавий, энерготежамкор қурилмаларни жорий этиш мақсадида, Толимаржон ИЭС АЖда 1065 МВт қувватга эга буғ-газ қурилмасини қуриш ишлари якуний босқичга кириб, йирик инвестиция лойиҳаси жорий йилнинг охирига қадар тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган. Тошкент ИЭМда 64 МВт бўлган иккита газ-турбина қурилмалари ишга туширилди. Навоий ИЭСда эса 650 МВт эга 3-сонли буғ-газ қурилмаси ва Юнусобод туманидаги 4-сонли иссиқлик маркази ҳудудида 100 МВт қувватга эга замонавий газ-поршен электр станциясининг қурилишига старт берилди.

 

 

Шунингдек, пойтахтимизнинг сўнгги нуқталарида жойлашган аҳолини  иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида Олмазор туманидаги “Шон-Шуҳрат” маҳалласи ҳудудида янги, замонавий, энерготежамкор когенератсия қурилмаси барпо этилди. Бу ерда 1,2 МВт электр энергияси ишлаб чиқаришга ихтисослашган газ-поршен қурилмаси ҳамда 6,4 Гкалл иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи 2 та Bosch қозонлари ўрнатилди. Натижада иссиқлик тармоқларидаги йўқотишлар 90 фоизга камайтирилишига, қўшимча йилига 8 млн. кВт соат электр энергияси ва 52 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилишига ҳамда 0,7 млн. кубметр табиий газ тежалишига эришилади. Айни пайтда ҳудди шундай лойиҳа Сергели тумани “Ўзгариш” маҳалласида ҳам бунёд этилмоқда.

 

Иссиқлик электр станциялари ва марказларини 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида жами 53 та энергоқурилмаларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада энергоқурилмаларнинг мавжуд қуввати 291 МВт ҳамда қозон қурилмаларининг ишлаб чиқариш қуввати 235 тонна/соатга оширилишига эришилди.

 

Ҳисобот даврида акциядорлик жамиятида корпоратив бошқарув ва стратегик ривожланиш йўналишида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Жамият жаҳонда ривожланган компаниялар қаторида республикада биринчилардан бўлиб, ISO 27001 (ахборот хавфсизлиги),  ISO 37001 (коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари – фойдаланиш бўйича талаб ва тавсиялар) ISO 44001 (корпоратив бошқарув) ҳамда ISO 50001 (энерго тизим бошқаруви), ISO 45001 (меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги), ISO 14001 (экологик хавфсизлик) халқаро сертификатларини қўлга киритди.

 

 

Катта тўртлик (Big four) аудиторлик ташкилотлари сарасига кирувчи “Deloitte” халқаро аудиторлик ташкилотининг тегишли ҳулосалари олинганидан сўнг, 2025 йилнинг 20 январида “Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлиги акциядорлик жамиятининг халқаро индикатив рейтингини “BB-” “Барқарор” даражада сақлаб қолди ва Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингига тенг даражада деб эълон қилди.

 

Шу билан бирга, Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини 2024 йил якуни бўйича баҳолаш натижасига кўра, 944 балл берилди ва жамиятда корпоратив бошқарув тизими ҳолати “юқори” деб эътироф этилди.

 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ инсон капиталига  доимий эътибор қаратади. Шу мақсадда 2024 йилда Жамият ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш бўйича йиллик режа-жадвалга асосан йил давомида 5068 та ходимнинг малакаси оширилди. 2024 йил якунига қадар Жамият ва тизим корхоналарининг 88 нафар ходимлари Россия, Хитой, Туркия ва Қирғизистон, Япония давлатларида ташкил этилган турли халқаро форум ва семинарларда малака ошириб қайтдилар.

 

Шунингдек, 2024 йилда “Иссиқлик электр станциялари” АЖда Коррупцияга қарши комплаенс хизмати ўз фаолиятини самарали ташкил этди.

 

Жамиятда Коррупцияга қарши курашиш фаолияти Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқилган 12 та ички меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинган, ҳамда ISO 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлаштирилган.

 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги 2024 йил якуний кўрсаткичлари “E-Anticor.uz” электрон платформаси доирасида рейтинг баҳоланиб, фаолият самардорлиги 84 балл билан “яхши”, яъни “яшил” даражадаги рейтинг билан қайд этилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табрикларни Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва халққа билдирилган ҳурмат ифодаси деб баҳолади.

custom img

Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритилди

Ҳужжатга кўра, келгуси йилларда шаҳар ҳудуди қарийб икки баравар кенгайтирилади, транспорт, уй-жой ва муҳандислик инфратузилмаси тубдан модернизация қилинади.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги учта ҳужжатли фильм халқаро телеканалларда намойиш этилди

24 июль куни Россия 24, Россия Култура ва Euronews телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг яратилиш тарихига бағишланган учта ҳужжатли фильм илк бор эфирга узатилди. Фильмларда марказнинг ташкил этилиши, халқаро аҳамияти ва унинг амалга оширилиш босқичлари ёритилган.

custom img

Саида Мирзиёева судьялар ва суд тизими ходимларини табриклади

Саида Мирзиёева 25 июль — Халқаро судьялар ва суд тизими ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан табрик йўллаб, судьялар фаровонлиги адолатли va одил судловнинг муҳим шарти эканини таъкидлади.

custom img

Бойсундаги техноген аварияни бартараф этишга Хитой мутахассислари жалб қилинади

Томонлар қутқарув-бурғилаш ишларини тез фурсатда бошлаш ҳамда зарур техника ва мутахассисларни объектга етказишга келишиб олди.

custom img

Қашқадарёда эркак ўлган итни Damas'га боғлаб судради

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди

custom img

Тошкентда маст аёл йўлнинг қатнов қисмига ётиб олди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Бири техник стажёр визаси, иккинчиси эса қисқа муддатли виза билан Японияга кириб, рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"