Қаршида солиқ ходими пора билан ушланди
У 40 млн сўм олаётганда қўлга тушган.

Қашқадарёда Солиқ ходими фуқаронинг солиқ қарздорлигини бартараф қилиб бериш эвазига пора олганида қўлга тушди.
Қарши шаҳар Солиқ инспекциясининг солиқ маъмурчилиги шўъбаси бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2 та дорихона раҳбарининг ишончига киради ва унга нисбатан қўлланилган 150 млн сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини суд органларидаги танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 50 млн сўм талаб қилган.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 млн 400 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.







