Тошкентда ноқонуний тиббиёт буюмлари савдоси фош этилди
Қибрай туманида 1,1 миллиард сўмлик ноқонуний тиббиёт маҳсулотлари мусодара қилинди.

Тошкент вилояти Қибрай туманида ноқонуний тиббиёт маҳсулотларини сақлаб келган шахс аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1,1 миллиард сўмлик 25 турдаги 16 780 дона ноқонуний тиббий буюмлар мусодара қилинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган текширув жараёнида фуқаро E.N. хорижда ишлаб чиқарилган ва мамлакат ҳудудида сотиш, ташиш, сақлаш ҳамда тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган буюмларни ноқонуний равишда савдога қўйганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатли ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббий буюмларни ноқонуний тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки сотиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.







