Lifestyle

Туркия бу йил туризмдан 65 мрд даромад кўриши мумкин

Мамлакат бу борада дунёнинг энг яхши давлатлари қаторида.

Туркия бу йил туризмдан 65 мрд даромад кўриши мумкин

Туркия Сайёҳлик Агентликлари Уюшмаси (TÜRSAB) бошқарув кенгаши раиси Фируз Бағликая туризм соҳасида бу йил 65 миллиард доллар даромад олишни мақсад қилганликларини айтди.

 

 

Фируз Бағликая, шунингдек, Туркия туризм бўйича дунёнинг энг яхши давлатлари қаторида эканлигини ва бу муваффақиятнинг барқарорлигини таъминлаш учун тармоқ сифатида ўз масъулиятини бажаришга тайёр эканини ҳам қайд этди.

 

 

“Бу йил Рамазон ҳайити муносабати билан мавсум бироз эрта бошланадиган кўринади. Бу даврда мактабларда иккинчи семестр оралиқ таътили ҳам бошланади. Бу ажойиб дам олиш имкониятини беради. Ички туризмда фаоллик кузатилмоқда. Ташқи туризм билан боғлиқ ишлар апрель ойида бошланади. Демак, ҳозирда истиқболи паст ҳеч қандай бозор йўқ. Одатдаги ўсишлар ҳамма жойда давом этмоқда”, – деди Бағликая Туркияда Рамазон байрами муносабати билан мавсум эрта бошланаётганини таъкидлаб.

 

Баğликая дунё бўйлаб сайёҳлар сони ва туризм даромадларининг ортиши Туркиядаги ортиш билан бир хил бўлиб, бу йўлда Туркиянинг хавфсиз туризм манзили сифатидаги қиёфасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётганликларини билдирди.

 

“2025 йилда рекордларни янгилашда давом этамиз”

 

Туркиянинг туризмдаги асосий бозорлари Германия, Россия ва Англиядир. Бу бозорларда кучли алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун катта саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

 

 

Фируз Бағликая Марказий Европа давлатларининг, айниқса, маданий ва тарихий туризм нуқтаи назаридан муҳим салоҳиятга эга эканлигини ва бу минтақалардан сезиларли турист оқими кутаётганини таъкидлади ва бу йилги туризмдан кутилаётган даромадга тўхталди:

 

“Туркия Маданият ва туризм вазирлиги бу йилги даромадни ўтган йилги даромадга нисбатан10 фоизга оширишни мақсад қилган. Ўтган йилни 60 миллиард доллар билан якунлаган эдик, бу йил мақсадимиз 65 миллиард долларга етиш. Бу борада ҳеч қандай мўъжиза кутмаяпмиз, аксинча мақсадга эришиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Қолаверса, туристлар денгиз, қум ва қуёш билан қаноатланмаяпди. Улар гастрономия, маданият, эътиқод ва тиббиёт туризми каби турли соҳаларда тажрибага эга бўлишни исташади. TÜRSAB сифатида биз бу тенденцияларни яқиндан кузатиб борамиз ва Туркиянинг туризм хилма-хиллигини ошириш учун ҳаракат қиламиз”.

 

“Биз ҳар қандай маҳсулот билан рақобатлаша оламиз”

 

Сўнгги йилларда Туркиянинг гастрономия салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида муҳим қадамлар ташланмоқда. Бағликаянинг фикрига кўра, Мардин ва Газиантепда жуда яхши ва маҳаллий мазали таомлар тайёрланадиган ошхоналар бор. “Сайёҳлар энди биргина мақсад билан саёҳат қилишмайди. Албатта маҳсулотни ёнига яна нималарнидир қўшиш керак бўлади. Бизда эса ҳар қандай маҳсулот билан рақобатлаша оладиган маҳсулот бойлигимиз бор”, - деди у.

 

 

Агентликларнинг туризмда етакчи роли борлигини тилга олган Бағликая қуйидагиларни таъкидлади:

 

“Тиббиёт туризми билан сайёҳлик агентликларидан бошқа ҳеч ким шуғуллана олмайди. Бизда гастрономия туризми учун ҳамма жойда чиройли ресторанлар бор. Меҳмонхоналар бор, лекин мижоз бўлмаса, нима фойда? Бу саргузаштларни бошидан кечиришни истаганлар бор, лекин уни маҳсулотга айлантирмасак, у сотилмайди. Туркияга келаётган сайёҳларнинг 85 фоизи турлар, яъни саёҳат агентликлари орқали келади. Туризм маҳсулотини олиш учун сайёҳлик агентлиги керак. Туризм тармоғи сифатида бундан буён ҳам юртимиз равнақи ва фаровонлигига ҳисса қўшишда давом этамиз”.

 

custom img

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"