Янгийўлдаги “дом”да газ портлади
Икки киши куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Тошкент вилояти, Янгийўл туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида газ тўпланиб, портлаш содир бўлди. Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса 27 март куни соат 21:50 атрофида Гулбаҳор маҳалласида жойлашган 1-уйнинг 2-қаватидаги 5-хонадонда рўй берган.
Портлаш натижасида ушбу хонадон эгалари — 55 ёшли B.A. ва 51 ёшли турмуш ўртоғи O.A. танасининг 60 фоиз куйиши ташхиси билан туман марказий шифохонасига ётқизилган. Шунингдек, беш қаватли уйнинг 3-қаватидаги хонадонлар ойналари цинган.
Расмий маълумотларга кўра, мазкур уй ҳали тўлиқ битказилиб топширилмаган бўлиб, у ерда фуқаро яшамаслиги керак эди. Ҳодиса сабаблари бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.







