Ўзбекистонда “тонировка” учун жарима камайтирилиши мумкин
Қонун лойиҳаси ҳозирча муҳокама қилинмоқда.

Ички ишлар вазирлиги “МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Унга кўра, ҳайдовчилар ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) бўйича белгиланган талабларга риоя қилмаса, уларга БҲМнинг атиги 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида жарима солиниши мумкин. Бу эса аввалги 25 баравар (9 млн 375 минг сўм) жаримага нисбатан анча пастдир.
Шунингдек, агар 12 бал тизими жорий этилса, ушбу қоидабузарлик учун ҳайдовчиларга 0,5 балл жарима белгиланиши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги тартиб йўл ҳаракати иштирокчилари учун қулайлик яратсада, хавфсизлик нуқтайи назаридан муҳокамаларга сабаб бўлиши мумкин.
Қонун лойиҳаси ҳозирча муҳокамада бўлиб, унинг қабул қилиниши ёки киритилиши мумкин бўлган ўзгартиришлар юзасидан расман маълумот берилиши кутилмоқда. Айни пайтда жамоатчилик ушбу таклифга турлича муносабат билдирмоқда: айримлар бу қарорни қўллаб-қувватласа, бошқалар йўл ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир қилиши мумкинлигини таъкидламоқда.







